Ўрта вазн тоифасида UFC жангчиси Хамзат Чимаев 22 июнь куни октагонга чиқа олмаслиги маълум бўлди.
Бу ҳақда MMA Mania нашри хабар берган.
Хамзат Чимаев 22 июнь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night турнирининг марказий жанги доирасида австралиялик Роберт Уиттакерга қарши октагонга чиқиши лозим эди.
Маълумотларга қараганда, Чимаев ушбу жангни жароҳат туфайли ўтказиб юборади.