UFC жангчиси Хамзат Чимаев Чеченистон республикаси президенти Рамзан Қодиров билан спаррингга тушган видеосини эълон қилди.
Чимаев Instagram саҳифасидаги видео остида “машғулотлар ЧР раҳбари назорати остида давом этмоқда”, – деб хабар қолдирган. Чимаев коронавирусдан кейин оғир асоратларни ўтказди. Касаллик туфайли унинг британиялик Леон Эдварсга қарши жанги дастлаб қолдирилди, кейинроқ умуман бекор қилинди. Спортчининг сўзларига кўра, унинг ўнг ўпкаси касалликдан кейин бутунлай тузалмаган.
Чимаевнинг акаси Артур жангчи карьерасини давом эттириши, фақат бу учун вақт керак эканини айтган. Яқинда Чимаевнинг агенти Али Абдул-Азиз унинг тез орада қайтишини билдирган.
2020 йилнинг 20 сентябрида жангчи жангнинг 17 сониясида Жеральд Мершартни нокаут қилиб, рекордини 9-0 га етказди.