Бу ҳақда “Репорт” хабар бермоқда.
"Миср Ҳамасин (арабчада "эллик" деган маънони англатади) деб номланган кучли чанг бўронига ҳозирлик кўрмоқда. Метеорология бош бошқармаси сешанбадан 4 май якшанбага қадар кескин об-ҳаво шароитларини прогноз қилмоқда", — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, яқин кунларда мамлакатда кучли шамол, чанг ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Катаклизм мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига энг катта таъсир кўрсатади.
Ҳамасин чанг бўрони ўз номини 50 кунлик даврдан олди, бу даврда минтақа ҳар баҳорда нотинчликни бошдан кечиради.