Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

ХАМАС Ғазо сектори устидан назоратдан воз кечишга рози

ХАМАС Ғазо сектори устидан назоратдан воз кечишга рози

Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати келажакда Ғазо сектори устидан назоратдан воз кечишга рози бўлди.

Бу ҳақда Al Arabiya ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

"ХАМАС АҚШга Ғазо сектори устидан назоратдан воз кечиш ниятида эканлигини тасдиқлади", - дея таъкидлади манба.

Телеканал, шунингдек, ХАМАСни қуролсизлантириш жараёнини бошлаш бўйича келишувга эришилганини қайд этади. Бундан ташқари, Ғазода халқаро барқарорлик кучлари тузилгани яқин орада эълон қилинади.

"Исроил қўшинлари Ғазодан ташқарида қолади ва бу секторга кўпроқ гуманитар ёрдам етказилишига рухсат бериш мажбуриятини олади", - дея таъкидлади манбалар.

Аввалроқ икки нафар америкалик мулозим Axios нашрига АҚШ президенти Дональд Трамп 25 декабрга қадар Ғазо тинчлик жараёнининг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилиш ва бу сектор учун янги бошқарув органини эълон қилиш ниятида эканлигини маълум қилган эди.

Киритилди: Бугун 19:45. Ўқилди: 378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!