Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Халқаро ташкилот ҳам Исроилга қурол етказиб берманглар дея жар солмоқда

Халқаро ташкилот ҳам Исроилга қурол етказиб берманглар дея жар солмоқда

“Amnesty International” халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти АҚШ, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларни Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақириб, ҳарбий жиноят иштирокчисига айланиб қолишдан огоҳлантирди.

– Исроил жавобгарликни ҳис қилмай, Ғазодаги бегуноҳ аҳолига нисбатан ҳаракати билан уруш қонунини тизимли ва кенг кўламли равишда бузишда давом этар экан, иттифоқчилар, хусусан АҚШ ва Буюк Британия ушбу давлатга ҳарбий ёрдам бериш ва қурол сотишни тўхтатиши керак, – дейилган ташкилот тарқатган матбуот хабарномасида.

Аввалроқ Президент Жо Байден ҳам агар Исроил Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирса ва Рафоҳ шаҳрига ҳужум уюштирса, авиа бомба ва замбарак снаряди етказиб бериш тўхтатилишидан огоҳлантирган эди.

Киритилди: 11:30 14.05.2024. Ўқилди: 1426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!