Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Халқаро суд Исроилни Ғазога гуманитар ёрдам киритишни таъминлашга мажбур қилди

Халқаро суд Исроилни Ғазога гуманитар ёрдам киритишни таъминлашга мажбур қилди

БМТнинг Олий суди (ICJ) қарорига кўра, Исроил оккупация қилувчи давлат сифатида Ғазо секторига гуманитар ёрдам киришини таъминлаши шарт. Бу қарор Исроил жорий этган блокадага нисбатан танқид сифатида баҳоланмоқда.

Суд, шунингдек, БМТнинг Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги — БАПОР (UNRWA) нейтраллик ва холислик тамойилларини бузмаганини тасдиқлади, Исроилнинг айбловларини рад этди.

Қарор маслаҳат характерига эга бўлса-да, у сиёсий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади ва Исроилга БМТ ҳамда Ғазо ва Ғарбий соҳилда фаолият юритаётган гуманитар ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича босимни кучайтиради.

Киритилди: 16:04 23.10.2025. Ўқилди: 573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!