Бугун 20 июль, 2024 йил, шанба

O'ZB

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш тизими такомиллаштирилади

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш тизими такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳада парламент назоратини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.

Сўнгги йилларда давлат бошқарувини самарали ташкил этиш, иқтисодий барқарорлик ва ижтимоий фаровонликни таъминлаш, фуқаролар ва халқаро ҳамкорлар учун очиқ, шаффоф ва самарали муҳит яратишга қаратилган тизимли ислоҳотлар натижасида мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги кўрсаткичлари тобора яхшиланиб бормоқда.

Хусусан, кейинги беш йилда Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 16, Коррупцияни қабул қилиш индексида 32, Электрон ҳукуматни ривожлантириш индексида 18, Иқтисодий эркинлик индексида 31, Логистика самарадорлиги ҳамда Глобал инновация индексларида 11 поғонага юқорилашга эришди.

Президент фармонига кўра, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни яхшиланиши тўғрисидаги миллий маърузани муҳокама қилиш тартиби жорий этилади.

Олий Мажлис Сенати томонидан устувор халқаро рейтинг ва индексларнинг рўйхатини тасдиқлашда тегишли халқаро рейтинг ҳамда индексларга мутасадди вазирлик ва идоралар бириктирилади.

Мутасадди вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари Олий Мажлис Сенати томонидан белгиланган устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрни яхшиланиши, шунингдек, устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.

2025 йилдан бошлаб республика ижро этувчи ҳожимият органлари раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан бири сифатида уларнинг устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрнини яхшилашга қаратилган фаолияти белгиланади.

Фармонга мувофиқ, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди ва унга қуйидаги вазифалар юклатилди:

мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрнини яхшилашда мақсадли кўрсаткичларга эришиш доирасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб бориш;

устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрнини яхшилаш, шу жумладан илмий-тадқиқот муассасаларини бириктириш;

миллий маъруза тайёрланишини ташкил этиш ва уни дастлабки тарзда кўриб чиқиш;

турли соҳаларда амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг устувор халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг ўрнини яхшилаш мақсадларига хизмат қилишини таъминлаш, мазкур йўналишдаги ишларнинг самарадорлигига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;

илғор халқаро тажрибалар асосида давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқиш;

давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини устувор бўлган халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг ўрнига таъсири нуқтаи назаридан комплекс баҳолаб бориш;

ҳар ярим йилда устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрнини яхшилаш ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисоботлар тақдим этиб бориш.

Ишчи органлар Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар "Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда" ягона портали такомиллаштирилган ҳолда ишга туширилишини ҳамда келгусида унинг барқарор фаолият юритишини таъминлайди.

Киритилди: 05:51 21.06.2024. Ўқилди: 527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!