🟢Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан пойтахтимиздаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда 2023-2024 ўқув йили давомида халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
🟢2023-2024 ўқув йилида мактаб ўқувчилари томонидан халқаро фан олимпиадаларида жами 122 медал қўлга киритилган бўлиб, ушбу натижа ҳозирга қадар энг юқори кўрсаткич (https://t.me/uzedu/31238) ҳисобланади.
🟢Булар орасида нуфузга эга, кўпгина дунё мамлакатлари ва халқаро даражадаги олий таълим муассасалари тан оладиган халқаро олимпиадалар мавжуд.
🟢Жорий йилда юртимиз ўқувчилари энг нуфузли халқаро олимпиадаларда 11 та медални (1 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза) қўлга киритишди.
🟢Жорий йилги барча халқаро олимпиадаларда 91 та (11 та олтин, 24 та кумуш ва 56 та бронза) медални қўлга киритган ўзбекистонлик ёшлар турли даражадаги пул мукофотлари билан тақдирланди (https://t.me/uzedu/31241).
⚡️ Хусусан, энг нуфузли халқаро олимпиадалардаги медаллар учун:
🥇олтин медаль соҳибига — 187,5 млн. сўм, ўқитувчисига —
168,75 млн. сўм;
🥈кумуш медаль соҳибига — 112,5 млн. сўм, ўқитувчисига —
93,75 млн. сўм;
🥉бронза медаль соҳибига — 75 млн. сўм, ўқитувчисига —
56,25 млн. сўм берилди.