Саида Мирзиёева Самарқанддаги форум доирасида Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Бош котиби Стефано Бертераме билан ҳам учрашди.
Учрашувда жуда муҳим ва жиддий масалалар муҳокама қилинди.
"Биз гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш миллий тизимини изчил такомиллаштириб бормоқдамиз, бу борада халқаро экспертларнинг хулосаси биз учун катта аҳамиятга эга", деб ёзади Саида Мирзиёева.
Шунингдек, таҳлилий ва лабораториявий базани ривожлантириш, рақамли назорат воситаларини жорий этиш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида Қўмита миссиясининг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифига оид амалий масалалар ҳам кўриб чиқилди.