Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонга қарши терговда жиддий қонунбузарликлар аниқланди

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонга қарши терговда жиддий қонунбузарликлар аниқланди

Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

Тергов жинсий зўравонлик бўйича билдирилган айбловлар асосида бошланган бўлиб, тахминан 18 ой давом этган. Текширув натижаларига кўра, ХЖС прокуратураси фаолиятида “жиддий қонунбузарлик” ва “хизмат ваколатларини оғир бузиш ҳолатлари” аниқланган.

Маълумотларга кўра, ушбу хулосага Рим статути иштирокчи давлатлари Ассамблеяси бюроси келган. Айнан шу орган аввалроқ Карим Хонни вақтинча лавозимидан четлатиш қарорини ҳам қабул қилган эди.

Карим Хон эса ўзига қўйилган айбловларни рад этиб, қарорни “ноқонуний, процессуал жиҳатдан адолатсиз ва далиллар билан тасдиқланмаган” деб атаган. У ўзини ҳимоя қилиш ва қарорга қарши чиқиш учун барча ҳуқуқий чораларни кўришини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Карим Хон Халқаро жиноят суди томонидан айрим юқори даражадаги халқаро ишлар, жумладан, Россия президенти Владимир Путинга нисбатан чиқарилган ҳибсга олиш ордери билан ҳам танилган.

Тергов натижалари Халқаро жиноят суди ички бошқаруви ва прокурор фаолияти атрофидаги баҳсларни яна бир бор кучайтирди.

Киритилди: 22:01 09.06.2026. Ўқилди: 829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!