Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Халқаро жиноий суд прокурори Нетаньяхуни зудлик билан ҳибсга олишни талаб қилди

Халқаро жиноий суд прокурори Нетаньяхуни зудлик билан ҳибсга олишни талаб қилди

Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокурори Карим Хон судьялардан унинг Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни ҳибсга олиш ҳақидаги илтимосини зудлик билан ҳал қилишни талаб қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу вазиятда ХЖС барча зарур ваколатларга эга. У судьяларни Нетаняхуни, Исроил мудофаа вазири Йоав Галантни, шунингдек, Фаластиннинг ХАМАС ташкилотининг учта раҳбарини ҳибсга олиш ҳақидаги илтимосини «шошилинч» ҳал қилишга чақирди. ХАМАС раҳбарларидан иккитаси - Исмоил Ҳания ва Муҳаммад Деиф Исроил мудофаа кучлари томонидан ўлдирилган.

Прокурор 2024 йил май ойида тегишли сўров билан чиққан эди. Унинг фикрича, Исроил ҳукумати расмийлари камида 2023 йил 8 октябрдан бошлаб Ғазо секторидаги жанглар пайтида ИД ҳарбий жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар учун жавобгар бўлиши мумкин.

Киритилди: 04:00 24.08.2024. Ўқилди: 1958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!