Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Халқаро геноцид тадқиқотчилари ассоциацияси”: Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари геноцид мезонларига мос келади

“Халқаро геноцид тадқиқотчилари ассоциацияси”: Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари геноцид мезонларига мос келади

“Халқаро геноцид тадқиқотчилари ассоциацияси” (IAGS) олимларининг маълумотларига кўра, Исроил ҳукуматининг ҳаракатлари халқаро ҳуқуқда белгиланган геноцид мезонларига мос келади. Бундан ташқари, резолюцияда айтилишича, Исроил ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган. 500 дан ортиқ аъзога эга илмий уюшма бу қарорни 86% овоз билан қабул қилган.

Резолюцияда, жумладан, Ҳолокост ва геноцид бўйича изланиш олиб борувчи исроиллик ва яҳудий олимларнинг хулосалари ҳам келтирилади, улар Ғазодаги ҳарбий операцияни геноцид деб ҳисоблашган.

Ҳужжатда таъкидланишича, 2023 йил 7 октябр куни ҲАМАС томонидан содир этилган терактлар халқаро ҳуқуққа кўра жиноят ҳисобланади. Аммо уларга жавобан Исроил ҳукумати тизимли ва кенг кўламли инсониятга қарши жиноятлар, ҳарбий жиноятлар ҳамда геноцид содир этган, жумладан, тинч аҳолига ва фуқаролик инфратузилмасига нисбатан нишон танламасдан ҳамда атайлаб уюштирилган ҳужумлар қилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Исроил ҳукумати қасддан қишлоқ хўжалиги ерлари ва озиқ-овқат омборларини йўқ қилган, гуманитар ёрдам кўрсатишга тўсқинлик қилган ва бу чора-тадбирлар “ўта оғир яшаш шароитларини яратиш”га қаратилган.

Тадқиқотчилар, шунингдек, Исроил вазирлар маҳкамаси аъзолари ва ҳарбийларининг баёнотларини келтириб ўтишади. Уларда фаластинликлар “инсон қиёфасидаги ҳайвонлар” деб аталган ҳамда Ғазо секторини “текислаб юбориш” ва уни “дўзахга айлантириш” нияти очиқ-ойдин баён этилган.

Киритилди: 13:05 02.09.2025. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!