Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Халқ таълими вазирлиги «Сўнгги қўнғироқ» байрамини ўтказишга рухсат берди

Халқ таълими вазирлиги «Сўнгги қўнғироқ» байрамини ўтказишга рухсат берди

Мактабларда 25 май куни «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари ташкил этилишига рухсат берилди. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар қилди.

Жорий йилда умумтаълим мактабларини 438 мингга яқин битирувчи тугатади. Мазкур тадбирни карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

«Ота-оналар ва мактаб маъмуриятларидан ушбу тадбирни фарзандларимиз учун фақат ижобий кечинмалар билан эсланадиган қилиб, кўтаринки кайфиятда ўтказишни илтимос қиламиз. Шу билан биргаликда, жойларда турли эътирозларни олдини олиш мақсадида тадбирларни ортиқча ҳаражатларсиз, хусусан ўқувчилар орасида оилавий шароитидаги фарқни салбий кўрсатишга сабаб бўлиши мумкин бўлган турли ҳил алоҳида кийим-кечак, безак, совғалар ва шу кабиларга катта маблағ сарфламасдан бир-бирини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўтказишларини сўраймиз»,— дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, мактабларда якуний имтиҳонлар ҳам ўтказилади. Имтиҳонлар саналари ва тартиби ҳам маълум.

Киритилди: 21:33 24.05.2021. Ўқилди: 2640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!