Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хабиб Ислам Махачевнинг Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишини истамаслигини айтди

Хабиб Ислам Махачевнинг Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишини истамаслигини айтди

Россиялик UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов дўсти ва ярим ўрта вазнда чемпионлик камари соҳиби Ислам Махачевнинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди.

Хабибнинг сўзларига кўра, у Ислам Махачевнинг 2026 йил 14 июнь куни Оқ уй ҳудудида ўтказиладиган UFC турнирида жанг қилишини истамайди.

"Ростини айтсам, энди Оқ уйдаги турнирла ким жанг қилишининг аҳамияти йўқ. Агар Ислам ўша кардда бўлса, бу биз учун катта воқелик бўлади. Менинг шахсий фикримни сўрасангиз, мен Ислам Махачевнинг Оқ уйда жанг қилишини истамайман. Нима учун? Шунчаки унинг у ерда жанг қилишини истамайман", дейди Нурмагомедов.

Киритилди: 22:54 19.11.2025. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!