World Boxing халқаро ташкилоти сўнгги янгиланган расмий рейтингини эълон қилди. Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумий натижалар бўйича биринчи ўринни эгаллади. Қозоғистон эса рейтингда иккинчи поғонада турибди.
Ўзбекистон боксчиларидан олти нафари ўз вазн тоифаларида етакчи сифатида қайд этилган: Абдумалик Халоков (60 кг), Асадхўжа Мойдихожаев (65 кг), Фазлиддин Эркинбоев (75 кг), Жаҳонгир Умматалиев (80 кг), Акмалжон Исроилов (85 кг) ва То‘рабек Ҳабибуллаев (90 кг).
Қозоғистонлик боксчилар эса Санжар Тошкенбай (50 кг), Маҳмуд Собирхон (55 кг), Тўрахан Собирхон (70 кг) ва Айбек Оралбай (+90 кг) каби вазн тоифаларида етакчилик қилмоқда. Шу билан, Ўзбекистон терма жамоаси 10 вазн тоифасининг 6 тасида етакчи, Қозоғистон эса қолган 4 тоифада пешқадам бўлган.
Ташкилот расмий Instagram саҳифасида натижалар ҳақида шундай маълумот берган: “Ўзбекистон боксчилари рейтингнинг асосий қисмида пешқадамлик қилмоқда”.