Бугун 17 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Вояга етмаган қизга шилқимлик қилган кондукторга 5 сутка қамоқ жазоси берилди

Вояга етмаган қизга шилқимлик қилган кондукторга 5 сутка қамоқ жазоси берилди

12 ёшли қизчага шаҳвоний шилқимлик қилишда айбланган 43 ёшли кондуктор иши бўйича суд мажлиси 14 январь куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида бўлиб ўтди.

Суд ҳужжатларига кўра, 78-сонли автобус кондуктори 11.06.1981 й.т. Бекметов Тоир Бахаутдинович қизчага ҳар хил саволлар бериб, юзига тегиб, бошидан ўпмоқчи бўлган.


Суд мажлисида у қилмишидан пушаймон экани, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўради.

Суд унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик) билан 5 сутка қамоқ жазосини тайинлади. Бундай жазо ушбу модда санкциясида назарда тутилган максимал жазодир.

Киритилди: 21:29 16.01.2025. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!