Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Вояга етмаган фарзандлар онаси бағрига қайтди

Вояга етмаган фарзандлар онаси бағрига қайтди

Барчага маълумки, фарзанд оила мустаҳкамлигини таъминловчи омиллардан биридир. Оилада улғаядиган боланинг қандай инсон бўлиб шаклланиши биринчи навбатда ота-онага боғлиқ.

Афсуски, сўнги вақтларда бўлаётган оилавий ажралишлар фарзандлар тақдири ҳамда уларнинг келгусида ота ёки она билан қолишлари, таъминоти каби оғриқли саволларни кун тартибига чиқариб қўяётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Хусусан, А.А турмуш ўртоғи С.А. билан оилавий келишмовчилик сабабли уйидан чиқиб кетади. Бироқ, турмуш ўртоғи 2 нафар фарзандларини унга беришдан бош тортиб ўзи билан олиб қолади. А.А. эса фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судига мурожаат қилишга мажбур бўлган ва суд болани она парваришига муҳтожлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантирган.

Бюронинг Конимех тумани бўлими томонидан мазкур суднинг қарздор С.А.дан, икки нафар фарзандларни онаси А.А. тарбиясига олиб бериш тўғрисида ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида вояга етмаган бола онасининг тарбиясига олиб берилиб, ижро иши амалда тамомланди.

Киритилди: 15:20 05.09.2024. Ўқилди: 1076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!