Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Покровск ва Мирнограднинг қамал қилиниши бу шаҳарларни оғир шаҳар жангларисиз қўлга киритиш эҳтимолини оширади

Покровск ва Мирнограднинг қамал қилиниши бу шаҳарларни оғир шаҳар жангларисиз қўлга киритиш эҳтимолини оширади

ISW Россия қўшинларининг Покровскдан шарққа ва ғарбга силжиши Украина қўшинларининг логистикасини мураккаблаштириши ҳамда уларнинг захираларини тўлдириш ва қўшинларни қайта жойлаштириш имкониятларини чеклаши мумкинлигини қайд этмоқда.

Агар Украина мудофаа кучлари шимолга чекинишга мажбур бўлса, россияликлар Покровск ва Мирноградни қуршаб олишлари, шунингдек, Донетск ва Днепропетровск вилоятлари ўртасидаги маъмурий чегарага яқинлашишлари мумкин.

Таҳлилчиларнинг башоратига кўра, Россия ҳарбий қўмондонлиги, эҳтимол, Покровск ва Мирноград шаҳар ҳудудларига кўп сонли пиёда қўшинлар билан тўғридан-тўғри ҳужум қилишдан қочишни режалаштирмоқда.

ISW таъкидлашича, Покровск ва Мирнограднинг қамал қилиниши Украина қуролли кучларининг чекиниши ва бу шаҳарларни оғир шаҳар жангларисиз қўлга киритиш эҳтимолини оширади.

Киритилди: 21:12 14.01.2025. Ўқилди: 1025 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!