Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туман судининг 2024 йил 17 октябрдаги ижро ҳужжатига асосан вояга етмаган икки нафар фарзанд жавобгар Ж.П. ва Г.А.лардан даъвогар Р.А.нинг тарбиясига олиб бериш белгиланди.
Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қораўзак туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатига киришилди. Хусусан, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида бўлим ходимлари томонидан жавобгарнинг яшаш манзилига бормасдан, шовқин-сурон бўлиши олдини олган ҳолда жавобгарлар ва даъвогар Бюрога чақирилди. Уларга суд қарори ижроси таъминланиши лозимлиги, унинг ижросини таъминламаслик оқибатлари ҳақида тушунтириш берилди. Шунинг натижасида, жавобгарлар томонидан шу ернинг ўзида болалар ихтиёрий равишда онаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланди.