Бугун 5 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Volkswagen компанияси Германиядаги камида учта заводини ёпиш имкониятларини кўриб чиқмоқда

 Volkswagen компанияси Германиядаги камида учта заводини ёпиш имкониятларини кўриб чиқмоқда

Бу ҳақда директорлар кенгаши аъзоси Даниела Кавалло маълум қилди.

Заводларни ёпиш рақобатбардошликни ошириш мақсадида харажатларини камайтиришга қаратилган катта дастурнинг бир қисми саналади. Бундан ташқари, дастур ишчиларнинг меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритишни ҳам назарда тутган.

Даниела Кавалло бу қарор Германияда ўн минглаб иш ўринларига хавф солиши мумкинлигини ҳам таъкидлаган. Компаниянинг асосий корхоналарида иш ҳақи 10% га қисқартирилиши мумкин.

Volkswagen бош директори Оливер Блюм Европада талабнинг пасайиши ва Хитойнинг BYD компанияси билан рақобат кучаяётган шароитда бренднинг юқори нархи тегишли чоралар кўрилганига ишора қилган.

Киритилди: 20:48 28.10.2024. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!