“Uzbekistan Airports” ва “China Southern Airlines” компанияси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, учрашувда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, мавжуд рейслар сонини ошириш ва Ўзбекистон аэропортларига янги йўналишлар очиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ташувчи мавжуд йўналишлар частотасини ҳафтасига етти мартагача ошириш масаласини кўриб чиқмоқда. Ҳозирда “China Southern Airlines” авиакомпанияси Тошкентдан Пекинга (ҳафтасига 4 марта) ва Тошкентдан Урумчига (ҳафтасига 5 марта) парвозларни амалга ошириб келмоқда.
Шунингдек, “Uzbekistan Airports” компанияси Андижон, Наманган ва Фарғона аэропортларидан Хитой шаҳарларига янги йўналишларни очишни таклиф қилди.