Фарғона водийси истеъмолчиларини табиий газ билан таъминловчи «Оҳангарон–Пунгон» магистрал газ қувурининг тоғли ҳудуддан ўтувчи қисмида қарийб 22 км қўшимча қувур қурилиши якунига етказилди.
Ушбу янги қувурни тармоққа улаш бўйича монтаж ишлари олиб борилиши муносабати билан 2025 йил 5 сентябрь куни соат 12:00 дан бошлаб 36 соат давомида «Оҳангарон–Пунгон» магистрал газ қувури орқали табиий газ узатиш вақтинча тўхтатилади, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.
Маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда таъмирлаш ишлари вақтида (5-6 сентябрь кунлари) Фарғона водийси вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) ҳамда йирик истеъмолчиларнинг газ таъминотига вақтинча чеклов киритилади.