Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Вобкентда каналга тушиб кетган "Cobalt" автомобили бўйича маълумот берилди

Вобкентда каналга тушиб кетган "Cobalt" автомобили бўйича маълумот берилди

Ижтимоий тармоқда тарқалган Вобкент туманида "Cobalt" автомобили каналга тушиб кетганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси расмий маълумот берди.

2021 йил 26 декабрь куни, Бухоро вилояти, Вобкент тумани ФВБга келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат 07:00 ларда ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган И.Х. "Cobalt" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, руль бошкарувини йўқотиши оқибатида туман ҳудудидан ўтувчи "Шохруд" каналига тушиб кетган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.

Воқеа жойига зудлик билан туман ФВБ қутқарувчилари ва тегишли хизмат ходимлари етиб келган. Махсус техника ёрдамида транспорт воситаси каналдан олиб чиқилган.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Киритилди: 12:21 07.01.2022. Ўқилди: 2119 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!