Бу ҳақда Кремл хабар берди.
Президентлар 2025 йил ноябрь ойида кучга кирган стратегик шериклик ва ҳамкорлик шартномасига мувофиқ Россия-Венесуэла дўстона муносабатларини янада ривожлантириш бўйича фикр алмашдилар.
"Путин Венесуэла халқи билан бирдамлигини билдирди ва Мадуро ҳукуматининг ташқи босим кучайиб бораётган бир пайтда миллий манфаатлар ва суверенитетни ҳимоя қилишга қаратилган сиёсатини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади", - дейилади Кремль хабарида.
Икки давлат ҳам савдо-иқтисодий, энергетика, молиявий, маданий, гуманитар ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни изчил амалга оширишга ўзаро содиқлигини тасдиқладилар.