8-10 ноябр кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Чемпионат доирасида Халқаро самбо федерацияси (FIAS) нинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.
Конгресс давомида самбо спортини дунёда кенг ривожланишига муносиб хисса қўшаётган бир гуруҳ инсонлар Россия федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Аҳамиятлиси тақдирланганлар сафида юртдошимиз, Осиё-Океания Самбо федерацияси Президенти Аламжон Муллаев ҳам бор.
Алламжон Муллаев Россия федерациясининг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Мукофотни Россия федерацияси Президенти Владимир Путин номидан Халқаро Самбо федерацияси Президенти Василий Шестаков юртдошимизга тақдим этди.