Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Владимир Путин Россиянинг Украинага қарши урушига «русча принципиал баҳо» берди

Владимир Путин Россиянинг Украинага қарши урушига «русча принципиал баҳо» берди

Путин Лула да Силвага Украина бўйича ўз позициясини баён қилди.

Россия президенти Владимир Путин Бразилия етакчиси Луис Инациу Лула да Силвага Россиянинг Украинага қарши урушига «русча принципиал баҳо» берди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Луис Инациу Лула да Силванинг Украина можаросини ҳал қилиш йўлларини излашга ҳисса қўшишдан манфаатдорлигини инобатга олган ҳолда, Владимир Путин Россиянинг бу борадаги принципиал баҳоларини баён қилди», — дейилади Кремль баёнотида.

Лула да Силванинг идораси аниқлик киритишича, давлат раҳбарлари Бразилия ва Хитойнинг бу борадаги таклифларини муҳокама қилган.

Суҳбат чоғида Владимир Путин Бразилия ҳудудларидаги ўрмон ёнғинлари муносабати билан ёрдам беришни таклиф қилган.

Киритилди: 19:00 19.09.2024. Ўқилди: 3059 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!