Бугун 22 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Виталий Кличко: Владимир Зеленский ўз хатолари учун бадал тўлаяпти

A A A
Виталий Кличко: Владимир Зеленский ўз хатолари учун бадал тўлаяпти

Киев мэри Виталий Кличко Владимир Зеленский ўз хатолари учун бадал тўлаяпти, деб ҳисоблайди.

Швейцариянинг 20 Minuten порталига берган интервьюсида у Зеленскийнинг армия олдидаги обрўсининг пасайиб бораётганидан ажабланмаслигини айтди. Сиёсатчига кўра, одамлар ким самарали, ким самарали эмаслигини кўра олади.

"Кўп умидлар бор эди ва ҳалиям бор, албатта. Зеленский ўзи қилган хатолари учун бадал тўлаяпти", — деди Кличко.

Шунингдек, Кличконинг Украина президенти лавозимига нисбатан сиёсий амбициялари борми, деган саволга Киев мэри ҳозир бу ҳақда ўйлаш “аҳмоқлик” эканини айтди.

"Бугун биз фақат Украина умуман мавжуд бўлиб қолиши ёки қолмаслиги ҳақида ўйлаяпмиз", — деди Кличко.

Киритилди: 14:19 03.12.2023. Ўқилди: 5898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!