Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Вирусолог: "Коронавирус эпидемияси йилларга чўзилиши мумкин"

Вирусолог: "Коронавирус эпидемияси йилларга чўзилиши мумкин"

Коронавирус эпидемия йилларга чўзилиши мумкин, деб таъкидлади америкалик вирусолог, коронавирус инфекциялари бўйича мутахассис Чарльз Кэлишер РБК’га берган интервьюда. РИА Новости хабарига асосан.

Коронавирус тарқалиши даврида миллионлаб кишига бу вирус юқиши мумкин, касалланмаган инсонлар эса эпидемиянинг иккинчи тўлқинида вирус ташувчиси бўлади.

“Самарали вакцина пайдо бўлмагунча, бундай эпидемия тарқалиши кўп ой давом этиши мумкин. Бироқ ўшанда ҳам вирус йўқолмайди, чунки эмланмаган одамлар бўлади. Эмлаш жараёни ҳам вақт талаб этади”, - деди Кэлишер.

Вирусологнинг фикрига кўра, коронавирус пандемияси 1918 йилда юз берган грипп пандемияси даражасига яқинлаши даргумон, чунки инсоният олдинлаб кетган. Бироқ миллионлаб одам вирусни юқтириб олиши мумкин.

Киритилди: 16:50 26.03.2020. Ўқилди: 4945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!