Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Винисиус Роналдога етиб олди

Винисиус Роналдога етиб олди

"Реал Мадрид" Ла Лигада "Райо Вальекано"га қарши ўйинни ўтказди.

Биринчи таймда "қаймоқранглилар" ҳужумчиси Винисиус Жуниор рақиб дарвозасига гол урди. Мазкур голдан сўнг Винисиуснинг "Реал" учун урган голлари сони 103 тага етди.

Бразилияликлар орасида "Реал" учун бундан кўп гол урган футболчи йўқ. Винисиус ўз вақтида клуб учун 103 та гол урган Роналдога етиб олди. Роналдо ва Винисиус клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Ушбу рўйхатнинг биринчи поғонасида Мадрид клуби либосида 450 та гол урган Криштиану Роналду жой олган.

Киритилди: 23:45 09.03.2025. Ўқилди: 1376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!