Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Винисиус омадсизликлар фонида «Реал»даги келажаги бўйича қарор қабул қилди

Винисиус омадсизликлар фонида «Реал»даги келажаги бўйича қарор қабул қилди

Винисиус Жуниорнинг келажаги муҳокама мавзуси бўлиб қолмоқда, чунки унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси тугашига бир ярим йилдан камроқ вақт қолди.

Defensa Central хабарига кўра, Винисиус келажак ҳақида бир қарорга келиб бўлган. Бразилиялик футболчи ҳар қандай ҳолатда ҳам "Реал"ни тарк этишни истамаяпти. Винисиус Мадрид гранди билан меҳнат шартномасини узайтиришга умид қилмоқда.

«Винисиус "Реал" футболчиси бўлиш у билан содир бўлган энг яхши воқеа, деган хулосага келди ва бу туйғудан воз кечмоқчи эмас», - дейилади хабарда.

Винисиус Жуниор 2025/2026 йилги мавсумда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 8 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: Бугун 19:03. Ўқилди: 440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!