Винисиус Жуниор футбол клуби эгасига айланиши мумкин.
«ESPN» «COPE» маълумотларини тасдиқлаган ҳолда, бразилиялик футболчи Португалия иккинчи дивизионида ўйнайдиган жамоани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар беради.
"Реал Мадрид" вингери "футболни тугатгандан сўнг келажакдаги карьера режалари учун бизнес манфаатларини диверсификация қилиш" ҳақида ўйламоқда.
Олти ой олдин Винисиуснинг жамоадоши Килиан Мбаппе ҳам футбол жамоасининг асосий акциядорига айланганди. У "Кан" жамоасининг 80% акцияларини 20 миллион еврога сотиб олганди.