«Барселона» бутун дунёдаги ўз мухлисларининг ҳафсаласини пир қилди. Пайшанба куни Ханс-Дитер Флик жамоаси меҳмонда «Атлетико»га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоалар ҳали жавоб учрашувини ўтказишади, бироқ каталонияликларга вазиятни ўнглаш ва финалга йўл олиш жуда қийин бўлади.
«The Touchline» саҳифасида Винисиус Жуниор стример Ибай Льянос билан бирга тургани ва ҳайрат билан кулаётгани акс этган сурат эълон қилинди. Манбанинг маълумотларига кўра, Винисиус «Барселона» иштирокидаги ўйин ҳисобига шундай муносабат билдирган. Винисиус ва Льянос «Nike» тадбирида учрашиб қолишган.