Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Вилоят прокуратураси ходими 15 минг доллар пора билан ушланди

Вилоят прокуратураси ходими 15 минг доллар пора билан ушланди

Андижон вилоят прокуратурасида масъул лавозимда ишловчи Қ. исмли шахс пора олаётган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолатни тасдиқлади.

“12 ноябрь куни тахминан соат 23:00 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти прокуратураси ходими 15 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда”, – дея Kun.uz'га маълум қилди бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

Қўлга олинган прокуратура ходими ҳокимнинг жияни экани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумот ўз тасдиғини топмади.

Киритилди: 22:33 13.11.2021. Ўқилди: 3925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!