Вилнюсда юк самолёти икки қаватли турар-жой биноси устига қулаб тушди.
"Гувоҳларга кўра, ҳалокатга учраган самолёт DHL транспорт компаниясига тегишли. Ҳодиса аэропорт яқинидаги ҳудудда содир бўлди. Самолёт қулаган бинода кучли ёнғин юзага келди", деб ёзади Delfi нашри.
Самолёт бортида тўрт киши — икки учувчи ва DHL компаниясининг икки ходими бўлган. Delfi'нинг ёзишича, учувчилардан бири ҳалок бўлган, қолган уч киши қутқарилган. Шунингдек, самолёт қулаган уйда яшовчилардан ҳеч ким жароҳатланмагани маълум қилинди.