АҚШ кучлари ҳужумкор дронларни олиб кетаётган Эрон кемасига зарба берди.
Бу ҳақда АҚШнинг Яқин Шарқдаги Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.
CENTCOM томонидан эълон қилинган видеода улкан Эрон кемасига ўқ-дорилар урилгани ва ундан қалин тутун чиқаётгани кўрсатилган.
Қўмондонлик маълумотларига кўра, Иккинчи Жаҳон уруши давридаги авиаташувчига ўхшаш дрон ташувчи кема "ҳозирда ёнмоқда".
Баёнотда зарбанинг аниқ жойи кўрсатилмаган.