Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд орқали фуқароларнинг 285 000 000 сўмдан ортиқ маблағлари тежаб қолинган

A A A
Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд орқали фуқароларнинг 285 000 000 сўмдан ортиқ маблағлари тежаб қолинган

Президентимизнинг 2020 йил 30 июндаги топшириғига мувофиқ тасдиқланган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича Йўл харитасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди, Тошкент туманлараро иқтисодий ва маъмурий судлари томонидан 2021 йилнинг 7 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериш мақсадида БРИФИНГ ташкил қилинди.

Брифингда Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди раиси Дилшод Камилов, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раис ўринбосари Акмал Мирзаханов, Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси Мансур Имомов, Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси Сарвар Солиев, Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси Жонибек Бобоев ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот беришди.

Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди томонидан қанча миқдорда давлат божи ундирилган?

2021 йилнинг ўтган даври мобайнида фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди томонидан жами 3520 та фуқаролик иши кўриб тамомланган. Шунингдек, туманлараро суди томонидан 1747 та аризалар бўйича суд буйруғи чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1459 тага кўпайган.

Шунингдек, брифингда тамомланган фуқаролик ишларининг 3520 таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилиб, шундан 2059 таси бўйича даъво талаблари тўлиқ, 426 таси бўйича қисман қаноатлантирилгани ва 529 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад қилиниб, 66 та фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилгани, 445 та фуқаролик иши бўйича даъво аризалари кўрмасдан қолдирилгани маълум қилинди.

— Туманлараро суд судьяларининг бир ойлик ўртача иш ҳажми 73 та фуқаролик ишига, 36 та суд буйруғи тартибидаги аризаларга, жами фуқаролик ишлари ва суд буйруғи тартибидаги аризалар қўшиб ҳисобланганда 109 та ишни ташкил этган.

Туманлараро суди ҳал қилув қарорларининг 202 таси апелляция, кассация ва назорат тартибида кўрилган. Мазкур ишларнинг 35 таси бекор қилинган бўлса, 28 таси қисман ўзгартирилган.

Ўтган давр мобайнида даъво тақдим этишда тўланган давлат божи 1.463.806.138 сўмни, суд қарори билан ундирилган давлат божи 6.654.501.101 сўмни, суд буйруғи чиқаришда ундириш белгиланган давлат божи 477.379.650 сўмни ташкил қилган, - деди Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси Мансур Имомов.

Ўтган давр мобайнида ўтказилган сайёр мажлислар сони умумий кўрилган ишга нисбатан 19,6 фоизни ташкил қилган, яъни ўтган давр мобайнида судьялар томонидан 693 та сайёр мажлислар ўтказилгани ҳам таъкидланди.

Иқтисодий судларда ишлар сони ўтган йилга нисбатан неча фоизга кўпайган?

Брифингда Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 2021 йилнинг 7 ойи давомида одил судловни амалга ошириш фаолияти давомида фуқаролар, тадбиркорлик субъеклари ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, қонун устуворлигини таъминлашга ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлашга эътибор қаратилганига урғу берилди.

Мазкур судга ҳисобот йили даврида жами 19 825 та даъво аризалар келиб тушган. Ўтган йилдан 2021 йилга қолдиқ бўлиб ўтган ишлар сони 1 963 тани ташкил этади. Шундан 19 685 таси иш юритишга қабул қилиниб, ҳисобот даврининг охирига қадар 19 825 таси кўриб чиқилган, шундан 46 та суд буйруғи берилган. Кўриб чиқилган ишларнинг 16 259 таси бўйича даъво талаби қаноатлантирилган, 2 365 таси бўйича даъво талабини қаноатлантириш рад этилган, 651 таси бўйича иш юритиш тугатилган, 550 та даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.

Чилонзор туманида жойлашган тадбиркорлик субъектлари томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судига ўтган давр мобайнида қанча даъво аризалари келиб тушгани билан қизиқдик. Мазкур саволга Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси Сарвар Солиев жавоб берди:

— 2021 йилнинг 7 ойида жами 6 141 та даъво аризалар кўрилган. Шундан 3 477 таси қаноатлантирилган, 42 таси бўйича банкрот деб топилган, 518 таси рад қилинган, 138 таси бўйича кўрмасдан қолдирилган, 68 таси бўйича иш юритиш тугатилган, 945 таси мазмун кўриб чиқиш бошқа судга юборилган, 15 таси бўйича иш юритиш тўхтатилган.

Чилонзор туманида жойлашган тадбиркорлик субъектлари томонидан судга даъво аризаси берганда 2 844 850 622 сўм миқдорида республика бюджетига давлат божи ихтиёрий тўлаган, 11 232 211 711 сўм миқдорида давлат божи суд қарорига асосан республика бюджетига ундириб олинган.

Бундан ташқари даъвогарлар фойдасига ишни кўриш натижаси бўйича 366 341 678 090 сўм миқдорида қарздорлик суммасини ундириш юзасидан суд ҳужжати чиқарилган.

Жами 860 та суд мажлиси видеоконференцалока режимида ўтказилган. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг 1 140 нафар вакили ўзлари жойлашган ҳудудлардан чиқмаган ҳолда, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд мажлисларида қатнашиб, уларнинг 285 000 000 сўмдан ортиқ маблағлари тежаб қолинган.

Суд мажлисларининг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини ошириш, томонларга суд процессида қатнашиб, хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлари учун қулайлик яратиш мақсадида 19 825 та ишларнинг 6 529 таси ёки 33 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.

Иқтисодий судлар томонидан ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 58 та таъсир чораси қўлланилган. Хусусан, 4 та маъмурий, 2 та моддий, 47 та интизомий чора қўллаш ҳақида ҳамда аникланган қонунбузарликларнинг олдини олиш ва келгусида такрорланмаслиги юзасидан эса 5 та хусусий ажрим ва тақдимномалар чикарилган.

Аҳолига ислоҳотлар мазмунини тушунтириш, амалдаги қонунчиликни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш юзасидан жами 174 марта маъруза ва суҳбатлар ўтказилган.

Тадбиркорлик субъектларидан иқтисодий судларга электрон шаклда юборилган даъво аризалари 8 148 тани ташкил этган.

Иқтисодий судларда умумий кўрилган ишлар сони ўтган йилга нисбатан 52,9 фоизга кўпайган.

Такрорий мурожаатлар сонининг сезиларли даражада камайишига эришилдими?

Брифингда Тошкент туманлараро маъмурий суди томонидан 2021 йил 7 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси Жонибек Бобоевнинг маълум қилишича, жами 1 211 та (Чилонзор тумани кесимида 183 та, Учтепа туманида эса 79 та) шикоят (ариза)лар иш юритувга қабул қилинган бўлиб, шундан 1048 таси мазмунан кўрилган (Чилонзор тумани 146 та, Учтепа тумани 40 та), 672 таси қаноатлантирилган (Чилонзор тумани 76 та, Учтепа тумани 6 та), 336 таси рад қилинган (Чилонзор тумани 70 та, Учтепа тумани 1 та), 62 таси кўрмасдан қолдирилган (Чилонзор тумани 16 та, Учтепа тумани 1 та) ва 141 таси бўйича эса иш юритиш тугатилган (Чилонзор тумани 21 та, Учтепа туман кесимида бошқа судга ўтказилган ва иш тўхтатилган ишлар мавжуд эмас).

Шикоят (ариза)си процессуал қонун талабларига мос ҳолда тақдим этилмаганлиги боис, 894 таси иш юритувига қабул қилинмасдан қайтарилган ва қабул қилиш рад этилган (Чилонзор тумани 88 та, Учтепа тумани 39 та).

Тошкент туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан 2021 йил 7 ойида жами 78 та ишлар сайёр суд мажлисида кўрилган. Шундан 19 таси Чилонзор тумани, 8 таси Учтепа туманига тўғри келади.

Дастлаб судга ариза билан мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган давлат божлари 1.207.000.000 сўм суднинг ҳал қилув қарорлари билан ундирилиши белгиланган ҳужжатлари қабул қилинган (Учтепа тумани 11.961.000 сўм).

Мазмунан кўрилган ишларнинг иш тоифалари бўйича ажратадиган бўлсак, қуйидагича кўриниш олган:

  • Маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларнинг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар 1.012 та,
  • Сайлов комиссияларининг ҳаракатлар (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисида 1 та,
  • Нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этилганлиги ёхуд нотариуснинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар 5 та,
  • Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёхуд мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар 23 та,
  • Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш устидан шикоят қилиш тўғрисида 1 та,
  • Лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида 3 та
  • Лицензиясининг амал қилиш муддатини тугатиш юзасидан 16 тани ташкил қилади.

Тошкент туманлараро маъмурий суди томонидан биринчи инстанция судида кўрилган ишларнинг 357 таси апелляция инстанциясида кўрилган. Бу жами кўрилган ишларнинг 34 фоизини ташкил этади. Шундан, 85 таси, яъни жами кўрилган шикоятга нисбатан 23,8 фоизи бекор қилинган, 10 таси, яъни жами кўрилган шикоятга нисбатан 0,02 фоизи ўзгартирилган, 250 таси, яъни жами кўрилган шикоятга нисбатан 70 фоизи ўзгартиришсиз қолдирилган.

Ушбу даврда кассация инстанциясида кўрилган ишлар сони 17 тани ташкил этиб, бу жами кўрилган ишларнинг 0,1 фоизини ташкил этади. Шундан, 8 таси, яъни жами кўрилган шикоятга нисбатан 47 фоизи бекор қилинган, 1 таси, яъни жами кўрилган шикоятга нисбатан 17 фоизи ўзгартирилган.

— Жисмоний шахслар, тадбиркорлар ва хўжалик юритувчи субъектлардан келиб тушган ариза ва шикоятларни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва натижаларини хабар қилиш каби фаолияти, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан белгиланган бошқа вазифаларнинг ижроси устидан доимий назорат ўрнатилган.

Тошкент туманлараро маъмурий суди томонидан ўтган давр мобайнида жисмоний ва юридик шахсларнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончини ошириш, уларнинг мурожаатлари сонини ошишига сабаб бўлувчи омилларни ўрганиш ҳамда жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг судларга мурожаат қилиш маданиятини ошириш мақсадида шахсий сайёр қабулларда ҳамда аҳоли билан учрашувларда фуқароларга амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари, судга электрон тарзда мурожаат қилиш ва видеоконференцалоқа тизими орқали суд раисларининг шахсий қабулларига мурожаат топшириш имкониятлари ва унинг афзаллик томонлари тушунтирилди. Натижада, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар, шу жумладан такрорий мурожаатлар сонининг сезиларли даражада камайишига эришилди, - дейди Жонибек Бобоев.

Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд орқали фуқароларнинг 285 000 000 сўмдан ортиқ маблағлари тежаб қолинганВидеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд орқали фуқароларнинг 285 000 000 сўмдан ортиқ маблағлари тежаб қолинганВидеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд орқали фуқароларнинг 285 000 000 сўмдан ортиқ маблағлари тежаб қолинган

Тошкент туманлараро маъмурий судига келган мурожаатлар таҳлил қилинганда, маъмурий судга жами 572 та оғзаки мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 165 таси сайёр қабулда, 406 таси бевосита идорада қабул қилинган экан.

Киритилди: 08:34 27.08.2021. Ўқилди: 3062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!