Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Видео: Зангиотада занжирбанд қилинган аёл воқеа тавсилотларини очиқлади

Видео: Зангиотада занжирбанд қилинган аёл воқеа тавсилотларини очиқлади

Тошкент вилояти Зангиота туманила 23-26 сентябрь кунлари ўз уйида турмуш ўртоғи томонидан занжирлаб қўйилган аёл воқеаси давом этмоқда. Аввалроқ оила бошлиғи турмуш ўртоғини занжирлаб қўйгани сабабини тушунтирган видео тақдим этилган эди. 

Турмуш ўртоғи томонидан 10 йил давомида мунтазам калтакланиб, босим остида яшаётганини айтган аёл воқеалар тўғрисида ўз ҳақиқатларини ошкор қилишни лозим топган. Аёлнинг айтишича, у енгил табиатли аёл эмас ва бу воқеаларни оммага маълум қилишга уни зарурат мажбур қилган. Уч нафар фарзандини тарбиялаётган аёл эри томонидан 10 йил давомида калтакланиб, ҳақоратланиб келаётганини айтади. Шу пайтгача ажрашмаётганига сабаб қилиб турмуш ўртоғининг унга таҳдид қилиб келишини кўрсатган. Батафсиз воқеа тафсилотларини қуйидаги видеода кўришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:03 16.10.2019. Ўқилди: 4223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!