Бугун 31 май, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Видео: Чорвоқдаги "дача"да фоҳишалик қилаётганлар қўлга олинди

Видео: Чорвоқдаги "дача"да фоҳишалик қилаётганлар қўлга олинди

Чорвоқдаги "дача"да фоҳишалик қилаётганлар қўлга олинди. Бу ҳақда "25-соат" кўрсатувида хабар қилинди.

Маълум бўлишича, тезкор тадбир натижасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги дала ҳовлисини йигит ва қизга жинсий алоқа қилиш учун ажратиб берган фуқаролар — Абдулазиз ва Маркабой исмли шахслар ушланган. Аниқланишича, Наргиза исмли қиз "мижоз" билан келиб уй эгаларига 50 доллар ва 160 минг сўм берган. Шунингдек, орадан вақт ўтгач Моҳира исмли қиздан ҳам 100 доллар ва 500 минг сўмни олиб дала ҳовлига қўйишган. Тезкор тадбир давомида хонадонга кирилганда у ерда ҳақиқатан йигит ва қизлар жинсий алоқа қилаётганликлари маълум бўлган. Уларнинг барчаси ушланган. Қизлар "мижоз"ларни интернетдан топиб шу ерга олиб келганликларини билдирган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:15 20.05.2020. Ўқилди: 7809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!