68 ёшли Чионг Ми Лан апрел ойида ўлим жазосига ҳукм қилинганди. Судда маълум қилинишича, Чионг Ми Лан 2011 йилдан 2022 йилга қадар бўлган муддатда Saigon Commercial Bank банкидан 304 триллион донг миқдорида (12,5 млрд АҚШ доллари) кредит олган. Бу — Вьетнамнинг 2022 йилги ялпи ички маҳсулот ҳажмининг қарийб 3 фоизи демакдир. Шу билан бирга, унинг ҳаракатларидан давлатга етказилган зарар 27 млрд долларга баҳоланган.
Ветнам қонунчилигига кўра, агар иқтисодий жиноятлар учун ўлим жазосига ҳукм қилинганлар ўғирланган маблағларнинг 75 фоизини қайтара олса, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинади. Шундай экан, Чионг Ми Лан ўлим жазосидан қутулиб қолиши учун 9 млрд доллар атрофидаги маблағ топиши керак бўлади. 9 млрд доллар топа олмаса, уни қатл этишади.