Бугун 1 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Вьетнамдаги сув тошқинлари оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди

Вьетнамдаги сув тошқинлари оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди

Вьетнамнинг марказий қисмида рекорд даражадаги ёмғир туфайли юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна беш киши бедарак йўқолди.

Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат маълум қилди.

Мамлакатнинг энг машҳур пляжларидан бири жойлашган Да Нанг шаҳрида ва қадимий Хой Ан шаҳрида олти киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Сув тошқинлари, шунингдек, 103 мингдан ортиқ уйни, биринчи навбатда, мамлакатнинг асосий сайёҳлик ҳудудлари Хью ва Хой Анни сув остида қолдирди. Бу минтақада кунлик ёғингарчилик рекорд даражага етди.

Киритилди: 11:40 29.10.2025. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!