Вьетнамнинг марказий қисмида "Трами" тропик бўрони сабаб сув тошқини оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда VnExpress ахборот портали хабар берди.
"Трами" бўрони оқибатида кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқинлари туфайли Куангбинь провинциясининг 12 нафар фуқароси ҳалок бўлди, яна 7 киши жароҳат олди, 34 мингга яқин уй сув остида қолди ва 5 балиқчи қайиғи чўкиб кетди.
Фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, тошқин 790 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги экинлари, 700 гектардан ортиқ балиқчилик хўжаликларини вайрон қилган, 500 бош чорва ва 70 минг парранда нобуд бўлган. Шунингдек, йўллар, денгиз қирғоқлари ва қирғоқ инфратузилмасига жиддий зарар етганлиги қайд этилган.