Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Вьетнам полицияси 1,2 миллиард долларлик пул ювиш тармоғини фош этганини эълон қилди

Вьетнам  полицияси 1,2 миллиард долларлик пул ювиш тармоғини фош этганини эълон қилди

Da Nang полициясининг таъкидлашича, бу марказий қирғоқ шаҳрида аниқланган энг йирик пул ювиш ҳодисаси ҳисобланади.

Вьетнам полицияси беш кишини қамоққа олганини ва хориждан мамлакатга 1,2 миллиард доллар миқдоридаги ноқонуний пулларни олиб кирган пул ювиш тармоғини йўқ қилганини маълум қилди.

2022-2024 йиллар оралиғида банк ходимларини ҳам ўз ичига олган тармоқ аъзолари 187 та корхона ташкил этиш ва 600 дан ортиқ корпоратив банк ҳисобларини очиш учун сохта шахсий гувоҳномалар ва банк муҳрларини тайёрлаган.

Полициянинг чоршанба куни берган баёнотига кўра, бу ҳисоблар хорижда фирибгарлик ёки қимор ўйинлари орқали топилган пулларни ўтказиш ва қонунийлаштириш учун ишлатилган бўлиб, умумий транзаксиялар миқдори тахминан 1,2 миллиард долларни ташкил этган.

Қамоққа олишлар Да Нангда амалга оширилди. Полиция бу марказий қирғоқ шаҳрида фош этилган энг йирик пул ювиш ҳодисаси эканлигини таъкидлади.

Милиция 122 та сохта муҳр ва 40 та бизнесни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг асл нусхаларини мусодара қилди.

Октябрь ойида ветнамлик кўчмас мулк магнати Truong My Lan пул ювиш айблови бўйича умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бироқ у ҳукм устидан апелляция бермоқда.

Кўчмас мулк тадбиркорига алоҳида иш доирасида 27 миллиард долларлик фирибгарлик учун аллақачон ўлим жазоси тайинланган эди.

Киритилди: 20:45 25.01.2025. Ўқилди: 918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!