Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Вестминстер университети ходими машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

Вестминстер университети ходими машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

Тошкентда Бош прокуратура ҳайдовчиси бошқарувидаги машина уриб кетган Халқаро Вестминстер университети ходими ҳаётдан кўз юмди.

Тошкентда январь ойи охирида Халқаро Вестминстер университети ходимининг машина уриб кетгани тўғрисидаги иш бўйича тергов ҳаракатлари якунланди. Иш кўриб чиқиш учун судга оширилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати Газета.uz га.

58 ёшли эркакни босиб кетган Lacetti автомобилини Бош прокуратура Халқаро-ҳуқуқий бошқармаси ҳайдовчи ҳайдаб келаётган эди.

Ҳодиса 24 январь куни тахминан 19:15 да Шахрисабз ва Тараққиёт кўчалари чорраҳасида содир бўлди. ОТМ ходими оғир тан жароҳатлари билан 1-сонли Республика клиник шифохонасига ётқизилди. У 29 январь куни вафот этди.

Бош прокуратуранинг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-модда 2-қисми бўйича (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) жиноят иши қўзғатилди.

Manba: gazeta. uz

Киритилди: 21:32 15.02.2019. Ўқилди: 1951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!