Бугун 6 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Венс Трампни Эрон билан музокаралар бошлашга чақирдими?

Венс Трампни Эрон билан музокаралар бошлашга чақирдими?

Axios нашрининг хабар беришича, АҚШ вице-президенти Ж.Д. Венс Доналд Трампни урушга чек қўйиш мақсадида Эрон билан музокаралар бошлашга чақирган. Унинг фикрича, ушбу можаро Америка жамоатчилиги орасида умуман қўллаб-қувватланмаяпти.

Венс шахсий суҳбатларда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни ҳам танқид остига олиб, унинг Эрон масаласидаги "барча қарашлари нотўғри" эканини таъкидлаган. Трамп маслаҳатчиларининг аксарияти вице-президентнинг бу позициясини қўллаб-қувватлаётган бўлса-да, АҚШ етакчисининг ўзи ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаш имкониятини кўриб чиқишда давом этмоқда.

Шунингдек, Венс Демократик партиянинг Конгресс сайловларидаги эҳтимолий ғалабасини Эрон билан боғлиқ уруш мавзуси билан боғлаган. "Агар бу урушга киришиш тўғри қарор бўлганини даъво қилмоқчи бўлсангиз, унда тўланган бадал ўзини оқлаганини исботланг", — деб ёзган у.

Киритилди: 15:25 05.11.2026. Ўқилди: 637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар