Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Венгриялик тадбиркорлар Сурхондарёда болалар озуқаси ишлаб чиқаради

Венгриялик тадбиркорлар Сурхондарёда болалар озуқаси ишлаб чиқаради

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлиги вакили Собослаи Золтан бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда томонларнинг ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширувчи компаниялари мутасаддилари ҳам иштирок этди.

Музокара чоғида аввалги учрашувларда эришилган келишувларга мувофиқ Венгрия компанияларининг “Сурхон саноат қурилиш” компанияси билан 5 минг бошли чорвачилик комплексини ташкил этиш ҳамда “Агро проццессинг гроуп” масъулияти чекланган жамияти билан болалар озуқаси ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича бошланган лойиҳалар муҳокама этилди.

Учрашув якунида мазкур лойиҳаларни Ўзбекистон ва Венгрия давлати қонунчилиги доирасида қўллаб-қувватлаш юзасидан меморандум имзоланди.

Киритилди: 20:18 05.07.2024. Ўқилди: 1123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!