Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Венгрияда Германия билан муҳим учрашув бекор қилинди. Немислар «ҳайратда»

Венгрияда Германия билан муҳим учрашув бекор қилинди. Немислар «ҳайратда»

Венгрия душанба куни бўлиб ўтиши керак бўлган Германия билан ташқи ишлар вазирлари даражасидаги икки томонлама учрашувни бекор қилди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазирлигининг исми ошкор этилмаган ходимига таяниб, Reuters хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Германия департаменти бу қарордан «ҳайратда қолган» ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг Москвага ташрифидан кейин «жиддий ва очиқ» музокаралар зарурлигини таъкидлаган.

Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги ва Германия ҳукумати агентлик сўровларига жавоб бермаган. Агентликнинг Германия ташқи ишлар вазирлигидаги суҳбатдошига кўра, учрашув бошқа вақтга кўчирилади.

Агентлик таъкидлашича, бу ЕИ мамлакатлари, хусусан, Германиянинг Орбаннинг Москвага ташриф буюриши ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш қароридан норозилиги фонида юз берди.

Киритилди: 10:41 06.07.2024. Ўқилди: 4098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!