Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Венгрия сиёсатчиси БРИКС саммитидан кейин дунё аввалгидек бўлмаслигини таъкидлади

Венгрия сиёсатчиси БРИКС саммитидан кейин дунё аввалгидек бўлмаслигини таъкидлади

Венгрия Ишчилар партияси раиси Дьюла Тюрмер Қозондаги БРИКС саммитидан кейин дунё аввалгидек бўлмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, ассоциация мамлакатлари янги дунё яратилиши ҳақида сигнал юборди, бу ерда давлатлар ўз тақдири ҳақида бошқаларнинг буйруғисиз қарор қабул қилади, деб ёзади "РИА Новости".

Дьюла Тюрмер "Қозондаги учрашувдан кейин дунё аввалгидек эмаслигини" таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, "ҳамма муҳим хабарни олди: келинг, битта давлат эмас, балки ҳар ким ўз тақдирини биргаликда ҳал қиладиган дунёни қурайлик".

Тюрмер янги дунёда "социалистик Хитой ва капиталистик давлатлар биргаликда яшашлари мумкин", деб қўшимча қилди, чунки бирлашишдан мақсад "бир-бирини эксплуатация қилиш эмас, балки бир-бирларига тинчлик ва хавфсизликни ривожлантиришга ёрдам беришдир"

Киритилди: 09:48 29.10.2024. Ўқилди: 892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!