Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Венгрия сайёҳлик компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиради

Венгрия сайёҳлик компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиради

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг етакчи "1000 Роадс" сайёҳлик компанияси директори Олег Ермилов билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида Венгрия томони икки мамлакат ўртасидаги, хусусан, туризм соҳасидаги ҳамкорлик динамикаси ортиб бораётганини юқори баҳолади.

Суҳбатдош Венгрия Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади.

"Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент каби шаҳарлардаги республиканинг бой маданий-тарихий мероси билан яқиндан танишиш истагида бўлган венгерлар сони ортиб бормоқда", деди у.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистонга ташриф буюришни хоҳловчи венгриялик сайёҳлар сонини кўпайтиришга ёрдам берадиган бир қатор қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича истиқболдаги режаларни ҳам муҳокама қилдилар.

Киритилди: 11:50 23.05.2024. Ўқилди: 842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!