Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Марказий банк собиқ раҳбари ҳибсга олинди

Марказий банк собиқ раҳбари ҳибсга олинди

Ливан Марказий банкининг собиқ раҳбари Риад Саламеҳ суддаги эшитувдан сўнг қамоққа олинди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

73 ёшли Саламеҳ 2023 йилнинг июль ойи охирида ўз лавозимини тарк этган. У 30 йил давомида Марказий банк — Banque de Liban раҳбари бўлган. Саламеҳ давлат маблағларини ўзлаштириш орқали ноқонуний бойиш каби молиявий жиноятларда айбланмоқда.

У Францияда молиявий жиноятлар учун қидирувда бўлган, Интерпол эса унга қарши “қизил билдиришнома” эълон қилган. Ливан ўз фуқароларини экстрадиция қилмайди.

Саламеҳ 2019 йил охиридан буён Ливандаги молиявий инқироз учун айбланмоқда. У коррупция, талон-торож ва ноқонуний бойлик орттирганлик ҳақидаги айбловларни бир неча бор рад этган. Бойлиги мерос қолган мулклар, инвестициялар ва Меrrill Lynch’да инвестиция банкири сифатида олдинги фаолиятидан келиб чиққанини айтмоқда.

Саламеҳ бир қатор молиявий масалалар, жумладан, молиявий ҳисоботларни сохталаштириш ва Ливаннинг катта молиявий йўқотишларини яшириш учун Optimum номли компанияни ёллаганлик бўйича сўроқ қилинган.

Расмийларга кўра, Ливан ички хавфсизлик кучлари Саламеҳни хавфсизроқ қамоқхонага ўтказган, аммо бошқа тафсилотларни ошкор қилмаган. У сўроқ пайтида ҳибсда қолиши кутилмоқда.

Киритилди: 05:50 04.09.2024. Ўқилди: 19131 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!