Венгрия кескин "сиёсий муносабатлар" сабабли Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишига тўсқинлик қилишни давом эттиради. Буни Европа Иттифоқи ишлари бўйича вазир Януш Бока айтди.
Унинг таъкидлашича, Киев Венгрия ҳудудида айғоқчилик фаолияти олиб бормоқда.
"Ҳозирги кунда Украина Венгрия ҳудудида демократик қарор қабул қилиш жараёнларига таъсир ўтказиш мақсадида кўплаб ахборот ва разведка тадбирларини амалга оширмоқда. Бундай сиёсий вазиятда самарали музокаралар олиб бориш ниҳоятда мушкул."